Бугун 14 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Нега Каллас Европа номидан музокарачи сифатида кўрилмаяпти?

Нега Каллас Европа номидан музокарачи сифатида кўрилмаяпти?

Медведев Калласни Европа номидан музокарачи сифатида кўришмаётгани сабабини айтди.

Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари, «Единая Россия» партияси раиси Дмитрий Медведев Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Калласни Европа номидан музокарачи сифатида ҳеч ким кўрмаётганини унинг «ақлсизлиги» билан изоҳлади.

«Кая (СССР собиқ ташқи ишлар вазири Андрей) Громикони иқтибос келтириб, Европа Иттифоқи номидан вакиллик қилиши кераклигини ва “россияликлар уни бу лавозимда кўришни истамаётганини” ёзмоқда. Аслида, уни ҳеч ким бу ролда кўришни истамайди. Бу унинг “қатъий музокарачи” экани учун эмас, балки шунчаки ақлсизлиги сабабли», — деб ёзди Медведев MAX ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Аввалроқ Каллас Дублинда бўлиб ўтган саммит доирасида Андрей Громикодан иқтибос келтиришга уринган, бироқ унга собиқ совет дипломати ҳеч қачон айтмаган иборани нисбат берган эди.

Маълум бўлишича, Каллас Громикога нисбат берган сўзлар аслида Ғарбда «Громико тузоғи» деб аталадиган музокара тактикасини ифодалайди. Ушбу усулда томонлардан бири атайлаб ўта қатъий талабларни илгари суради ва иккинчи томон ён беришга мажбур бўлишини кутади.

Киритилди: 22:26 13.11.2026. Ўқилди: 458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар