Телеканалнинг манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ Эрон ядровий объектларига зарба беришидан бир неча кун олдин Теҳрон Трамп маъмуриятига мурожаат юборган ва агар бу ҳужум юз берса, Қўшма Штатлар ҳудудида “ухлаб ётган” террорчилик тузилмаларини фаоллаштириш билан таҳдид қилган.
Маълумотларга кўра, ушбу хабар ўтган ҳафта Канадада бўлиб ўтган “Катта еттилик” (G7) саммитида воситачи орқали АҚШ президентига етказилган.
"Ушбу мурожаатда, шунингдек, Эрон АҚШдаги тармоқларга киберҳужумлар уюштириши ва 2020 йилда “Қудс” кучлари генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишида айбланаётган Қўшма Штатларнинг амалдаги ва собиқ ҳукумати амалдорларини нишонга олиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирилган", дейилади NBC хабарида.
Оқ уй телеканалнинг бу хабарга тушунтириш бериш сўровига жавоб бермаган, Эроннинг БМТдаги миссияси эса унга изоҳ беришдан бош тортган.