Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Наврўз байрамида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 22 383 нафар ходим ва ҳарбий хизматчи сафарбар этилади

A A A
Наврўз байрамида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 22 383 нафар ходим ва ҳарбий хизматчи сафарбар этилади

Наврўз байрамида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 22 383 нафар ходим ва ҳарбий хизматчи сафарбар этилади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова маълум қилди.

✅ Шунингдек, фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш учун 3 минг нафардан ортиқ заҳира гуруҳи ташкил этилган.

✅ Байрам тадбирлари республика ҳудудида 219 объектда ўтказилиши белгиланган.

✅ Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган жойларда байрам тадбирлари ўтказилишига ҳамда ушбу жойлардаги носоз аттракционлар ва бошқа ўйин қурилмаларнинг ишлатилишига йўл қўйилмаслиги назоратга олинган.

✅ Ҳар бир табдир объектида маҳаллий ҳокимлик, соғлиқни сақлаш ва бошқа идора ва ташкилотлар вакилларининг навбатчилиги ташкил этилган.

✅ Очиқ жойларда халқ сайиллари ўтказиладиган жойларнинг атроф-ҳудудлари жисмонан, техник ва махсус воситалар билан тўлиқ тўсиш чоралари кўрилиши белгиланган.

✅ Шунингдек байрам тадбирлари ўтказилаётган вақтда электр-энергия, газ, сув, ободонлаштириш ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳар қандай вазиятга шай ҳолатда бўлиш чоралари кўрилган.

Киритилди: 15:17 18.03.2024. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!