Бугун 16 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Навоийлик эркак "қашқадарёлик аёл"га айланиб, бошқаларга "интим" хизматлар таклиф қилиб келгани маълум бўлди

Навоийлик эркак "қашқадарёлик аёл"га айланиб, бошқаларга "интим" хизматлар таклиф қилиб келгани маълум бўлди

Қашқадарё вилоятида яшовчи (аёл) К.Г. мурожаат қилиб, ўзининг расмлари номаълум шахс томонидан телеграм мессенжерида тарқатиб юборганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Навоий вилоятида яшовчи А.З. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган А.З., телеграм мессенжерида жабрланувчи (аёл) К.Г.нинг профилидан у жойлаштирган фотосуратларини юклаб олган ва уларга махсус дастурлардан фойдаланиб ишлов бергандан сўнг
телеграм мессенжери ва одноклассники ижтимоий тармоғида унинг номидан сохта профиллар яратиб, интернет фойдаланувчиларига интим хизмат кўрсатишини айтган ҳолда алдов йўли билан банк карталаридаги пулларини ўзлаштириб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бЎлди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 141/3-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 12:55 11.09.2024. Ўқилди: 8426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!