Кеча ижтимоий тармоқларда тонгги вақтда Навоий шаҳрини оқ, чангсимон тутун қоплагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳолат бўйича фуқаролар томонидан “Навоийазот” АЖ фаолияти билан боғлиқ дейилган тахминларга Экология бошқармаси расмий муносабат билдирди.
2025 йил 19 июль, соат 07:00–09:00 орасида “Навоийазот” атрофида ҳаво намуналари олиниб таҳлил қилинди:
▪️ Аммиак – меъёрдан 1,4 баробар юқори;
▪️ Водород сулфиди – 16,8 баробар юқори.
Шунингдек, Зулфия кўчасидаги постидаги таҳлиллар натижасида:
▪️ Углерод икки оксиди – 1,04 баробар;
▪️ Аммиак – 1,1 баробар меъёрдан юқори экани маълум бўлди.
Ҳозирда “Навоийазот”даги камчиликлар ва эҳтимолий қонунбузарликларни аниқлаш мақсадида махсус текширув ўтказиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.