Навоий вилояти Нурота туманидаги умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитлар ҳамда ўқувчилар ва тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланиши ташкил этилишининг ҳолати жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди.
Мазкур тадбир давомида мактаб ва боғчаларда таълим сифати, моддий-техник база, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, овқатланиш сифати ва бошқа муҳим масалалар атрофлича таҳлил қилинди.
Ўрганишлар натижасида, айрим мактабгача таълим муассасаларида болалар учун ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш қоидаларига риоя қилинмаётгани аниқланди. Хусусан, айрим ташкилотларда гўшт маҳсулотларининг 4/1 қисми яроқсиз ҳолатда экани қайд этилди.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда, ўрганиш якунлари ва аниқланган камчиликлар бўйича тегишли ташкилотларга расман маълумот тақдим этилади.