Бугун 12 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Баҳриддин Рўзиев вафот этди

Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Баҳриддин Рўзиев вафот этди

Навоий вилоятининг собиқ ҳокими, давлат ва жамоат арбоби Баҳриддин Муртазоевич Рўзиев 11 ноябрь куни вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Баҳриддин Рўзиев 2002–2008 йилларда Навоий вилоятига раҳбарлик қилган. Унга қадар Конимех тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Марҳум кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида давлат бошқарувининг турли бўғинларида ишлаб, ҳудуд иқтисодиёти ва саноатини ривожлантириш билан шуғулланган.

Навоий вилояти ҳокимлиги собиқ раҳбарнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Киритилди: Бугун 11:56. Ўқилди: 415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар