Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “N.G.”, “B.B.” ва “B.T.” МЧЖ масъул шахслари 19 нафар фуқаронинг номига пазандачиликни ташкил қилиш, тик қудуқ қазиш учун жами 804,8 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, фуқароларга таъминотчи корхона сифатида маҳсулотларни етказиб бермасдан ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.