Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

НАТО саммитида Яқин Шарқдаги можаролар муҳокама қилинмайди

НАТО саммитида Яқин Шарқдаги можаролар муҳокама қилинмайди

24—25 июнь кунлари Гаагада бўлиб ўтадиган НАТО саммитида Яқин Шарқдаги вазият муҳокама қилинмайди, деб ёзади ТАСС.

Хабарда айтилишича, ҳозирча ҳарбий альнсга аъзо давлатлар раҳбарлари бу масалани муҳокама қилиш учун расмий режа тузмаган. Бироқ, баъзи манбалар таъкидлаганидек, АҚШ президентининг Эронга эҳтимолий ҳужум ҳақидаги изоҳлари учрашувга ноаниқлик келтирмоқда. Альянс вакиллари йиғилиш аниқ ва режали тарзда ўтишига умид қилишган эди.

Саммит дастури қисқартирилди. Бунга президентнинг Канададаги аввалги саммитни эрта тарк этгани ҳам таъсир кўрсатди. Гаагадаги учрашув катта баёнот билан эмас, балки қисқа расмий эълонлар билан якунланади.

Конференция жадвали фақат иккита асосий тадбирни ўз ичига олади: тантанали қабул ва учрашув. Аввалгидек икки-уч учрашув бўлмайди. Украина раҳбари учрашувга эмас, фақат расмий қабулга таклиф қилинган. Бундан ташқари, Украина ва НАТО ўртасида учрашув бўлмайди.

Манбалар айрим давлат раҳбарлари бу вазиятдан фойдаланиб, ҳарбий харажатларни ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача оширишни таклиф қилишлари мумкинлигини инкор этмайди. АҚШ раҳбари бу талабни саммит чоғида таъкидлаб ўтиши мумкин.

Киритилди: 11:08 22.06.2025. Ўқилди: 609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!