НАТО Италияда ўтказилиши режалаштирилган ядровий машғулотлар Россия учун ҳеч қандай таҳдид туғдирмаслигига Москвани ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.
Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.
Альянс билан Россия ўртасидаги муносабатларда кескинлик юқори бўлиб турган бир пайтда НАТО машғулотлар ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини таъкидламоқда.
НАТОнинг ядровий сиёсат масалалари бўйича директори Нассима Барроуз Россияда ҳам, бошқа давлатларда ҳам хавотирланиш учун асос йўқлигини билдирди.
«Биз бу тадбирларни ҳар йили ўтказамиз... Хавотирланиш учун ҳеч қандай асос йўқ», — деди у.
Steadfast Noon номли ядровий машғулотлар 13–23 октябрь кунлари Италияда бўлиб ўтади.
Ҳар йили режали тарзда ўтказиладиган мазкур машғулотлар кучларнинг шайлигини сақлаш, шунингдек, тийиб туриш ва мудофаа жараёнларини машқ қилишга қаратилган.