НАТО бош котиби Марк Рютте альянс Қора денгиз минтақасида хавфсизлик вазиятидан келиб чиқиб, ҳарбий тийиб туриш ва мудофаа чораларини янада кучайтириши мумкинлигини маълум қилди.
Бу ҳақда у ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
«Биз альянснинг шарқий қанотидаги иштирокимизни аллақачон кучайтирдик. Хавфсизлик соҳасидаги вазиятни кузатишда давом этамиз ва зарурат туғилганда тийиб туриш ҳамда мудофаа чораларимизни тегишлича ўзгартирамиз», — деди Рютте.
НАТО бош котиби Қора денгизда савдо кемаларига қарши сўнгги ҳужумлар юзасидан Болгария бош вазири Румен Радев билан мулоқот қилганини ҳам маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, альянс минтақадаги иттифоқчи давлатлар билан яқин ҳамкорликни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Болгария соҳиллари яқинида иккита савдо кемаси дронлар ҳужумига учради. Улардан бири чўкиб кетган, иккинчиси эса шикастланган.
Мазкур ҳодисалар ортидан Қора денгизда денгиз қатнови хавфсизлигини таъминлаш ва ҳарбий кузатув чораларини кучайтириш масаласи яна кун тартибига чиқди.