Шимолий Атлантика альянси Буюк Британиянинг ҳаво мудофааси ҳолатидан хавотирда.
Бу ҳақда The Sunday Times ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.
"Буюк Британиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими жуда заифлигининг сабаби шундаки, 30 йил давомида ҳеч ким унинг керак бўлишини ўйламаган," - дейилади мақолада.
Қайд этилишича, бу борада мамлакат ҳудудидаги ҳарбий объектлар, шунингдек, хориждаги базалар эҳтимолий рақиблар учун осон нишонга айланиши мумкин.