Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

НАТО бош котиби ва Польша бош вазири ҳам Трамп билан Украина музокараларида иштирок этади

НАТО бош котиби ва Польша бош вазири ҳам Трамп билан Украина музокараларида иштирок этади

НАТО бош котиби Марк Рютте, Польша бош вазири Доналд Туцк ва Европанинг бошқа етакчилари 13 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан Украинадаги вазият бўйича онлайн музокараларда иштирок этади.

Бу ҳақда хорижий ОАВлар хабар бермоқда.

Учрашув Германия канцлери Фридрих Мерц ташаббуси билан 15 август куни Аляскада бўлиб ўтадиган АҚШ-Россия саммити олдидан бўлиб ўтади.

Бир неча раундда ўтказиладиган музокараларда Украина президенти Владимир Зеленский ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳам иштирок этади. Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазири Кая Каллас аввалроқ таъкидлаганидек, Европа етакчилари Трампни “Европа ва Украина манфаатларини ҳимоя қилишга” чақириб, Москвага ён бермай, босим тилини қўллаш ниятида.

Киритилди: 08:10 13.08.2025. Ўқилди: 976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!