НАТО жорий йил давомида жами 107 бор машғулот ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда Иттифоқчи кучларнинг Европадаги олий қўмондони Кристофер Каволи аъзо мамлакатлар Бош штаб бошлиқлари йиғилиши якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ҳарбий машқ ўтказишдан кўзланган мақсад альянснинг жанговар тайёргарлигини ошириш.