Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Путин 2021 йилдан бери илк марта ҳарбий формада кўриниш берди

Путин 2021 йилдан бери илк марта ҳарбий формада кўриниш берди

Россия президенти Владимир Путин Курск кучлари гуруҳи штаб-квартирасида бўлиб ўтган йиғилишда 2021 йилдан бери биринчи марта ҳарбий формада кўриниш берди.

Путин Курск қўшинлари қўмондонлик пунктларидан бирида Бош штаб бошлиғи Герасимов билан учрашди.

Россия президентининг асосий баёнотлари:

🔸Курск вилояти ҳудуди тез фурсатда душмандан бутунлай озод қилиниши керак;
🔸вилоятда асирга олинган душманларга террорчи сифатида қараш керак;
🔸ҳарбий асирлар билан муомала қилиш тўғрисидаги конвенция хорижий ёлланма аскарларга татбиқ этилмайди;
🔸давлат чегараси бўйлаб хавфсизлик зонасини яратиш ҳақида ўйлаш керак.

Ўз навбатида Герасимов Украина ҳарбийлари Курскда эгаллаб олган ҳудудларнинг 86% озод этилганини маълум қилди. Ҳозирда душман қуршаб олинган.

Киритилди: 09:30 13.03.2025. Ўқилди: 1417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!