Бу ҳақда Associated Press АҚШ ва Украинадаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.
"Америкалик мансабдор шахснинг сўзларига кўра, Вашингтон Киевга умумий ҳисобда 40 тадан камроқ ATACMS ракеталарини етказиб берилган ва улар январ ойи охирида тугаган.", деб ёзади агентлик.
Бу маълумотни Украина Олий Радасининг мудофаа қўмитасидаги манбалар ҳам тасдиқлади.
Доналд Трампнинг инаугурациясидан кейин Россияга қарши ATACMS ракеталари, шунингдек, Британия ва Франциянинг узоқ масофали ракеталаридан фойдаланиш ҳолатлари қайд этилмаган.