Россия президенти Владимир Путин Курск қўшинлари гуруҳи қўмондонлик пунктларидан бирида йиғилиш ўтказди.
Бу ҳақда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
Бу Украина қуролли кучлари минтақага ҳужум қилганидан кейин давлат раҳбарининг Курск вилоятига илк ташрифидир. Путин “Курск” гуруҳи қўмондонлик пунктига ҳарбий формада ташриф буюрди ва Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг ҳисоботини тинглади.
Ҳарбийлардан олинган маълумотларга кўра, рус қўшинлари Курск вилоятида муваффақиятли олдинга силжимоқда, деди Кремл 12 март куни Суджа маркази Россия армияси назоратига ўтгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб.
Чоршанба куни Мудофаа вазирлиги Курск йўналишидаги Казачя Локня, 1-Княжий, 2-Княжий, Замосте ва Мирний аҳоли пунктларини назоратга олгани ҳақида хабар берди.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби хабар беришича, охирги беш кун ичида Курск вилоятида. 24 та аҳоли пункти ва 259 квадрат километр майдон озод қилинди.