Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

NASA ҳам синов ўтказди: товушдан тез учадиган ва шовқинсиз реактив Х-59 Supersonic самолёти

NASA ҳам синов ўтказди: товушдан тез учадиган ва шовқинсиз реактив Х-59 Supersonic самолёти

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Хабар берилишича, 28 октябр куни Lockheed Martin компанияси томонидан NASA учун ишлаб чиқилган Х-59 замонавий самолёти Қўшма Штатларнинг Лос-Анжелес шаҳридан тахминан 100 км шимолда жойлашган Skunk Works заводининг учиш-қўниш йўлагида синовдан ўтказилган. X-59 Supersonic самолётининг ўзига хос шакли – ҳаво тўсиқларини ёришдаги портлаш каби товушни “машина эшигини ёпилгандаги каби паст даражага” туширади.

Самолёт учиш-қўниш йўлагидан тик кўтарилганидан сўнг, бир соат парвоз қилган ва NASA Air парвоз тадқиқот маркази яқинига хавфсиз қўнган.

Маълумотларга кўра, NASA 2018 йилдан бери Х-59 ни ишлаб чиқиш ва намойиш қилиш учун Lockheed Martin компаниясига 518 миллион доллардан кўпроқ пул тўлаган.

Киритилди: 23:01 29.10.2025. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!