Бугун 29 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Наманганда омбордан сифатсиз дорилар чиқди

Наманганда омбордан сифатсиз дорилар чиқди
Наманган вилоятида 502,7 млн сўмлик сифат кафолатланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни муомалага киритишнинг олди олинди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ тумани бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳолат аниқланган. Маълум бўлишича, «M.Sh.» МЧЖ раҳбари А.А. (муқаддам судланган) ва бошқалар Наманган шаҳридаги «Бобуршоҳ» МФЙ ҳамда Давлатобод туманидаги «Порлоқ» МФЙ ҳудудларида жойлашган омборхоналарда давлат реестрида қайд этилмаган, мувофиқлик сертификати бўлмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларни сақлаб келган. Омборлардан жами 485 турдаги 32 626 қути дори воситалари ва тиббий буюмлар олиниб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Киритилди: 13:52 27.08.2026. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!