❗️ Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Божхона ҳамда Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Уйчи туманида фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи хусусий корхона раҳбари ва унинг ишчиси бўлган, 1983 ва 1986 йилларда туғилган ака-укалар томонидан нотурар бинонинг ертўласида ташкил этилган яширин омбор фош этилди.
Омборни кўздан кечириш жараёнида хорижда ишлаб чиқарилган, умумий тахминий қиймати 5,6 млрд сўмни ташкил этувчи 412 турдаги жами 67 923 бирлик дори воситалари келгусида сотиш мақсадида сақланаётгани аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.