Маълум қилинишича, 24, 29 ва 39 ёшли уч нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, 5 та хонадонда тегишли тегишли сертификатларга эга бўлмаган дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келган.
Тезкор тадбирларда хориждан ноқонуний йўллар билан олиб кирилган, қиймати 5,2 млрд сўмлик 46 865 дона дори воситаси расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда дори воситаларига нисбатан экспертизалар тайинланиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.