Бугун 19 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Наманганда 48 ёшли эркак 7 яшар жиянини зўрлади. Қизча реанимацияда

Наманганда 48 ёшли эркак 7 яшар жиянини зўрлади. Қизча реанимацияда

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 7 ёшли қиз ўз қариндоши бўлган катта ёшли шахс томонидан зўрланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, 1987 йилда туғилган Б.С. 2025 йил 14 октябр куни тоғаси Ж.М.нинг яшаш хонадонига тўй маросимига борган. У тўйда тоғасининг 2018 йилда туғилган невараси И.К.ни вояга етмаганлигидан фойдаланиб, алдаган ҳолда четга олиб чиққан. Сўнгра қизалоқнинг номусига тегиб, воқеа жойидан яширинган.

Эркак 2 кунлик қидирувдан сўнг қўлга олинган. Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг 2025 йил 16 октябрдаги ажрими билан унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Б.С. олдин ҳам номусга тегиш жиноятини содир қилиб, судлангани маълум бўлди. Хусусан, у ЖИБ Наманган туман судининг 2020 йил 26 февралдаги ҳукми билан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. ЖИБ Чирчиқ шаҳар судининг 2025 йил 19 февралдаги ажрими билан Б.С.нинг ўталмаган 5 йил 1 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.

Бунгача эса ЖИБ Наманган шаҳар судининг 2014 йил 15 январдаги ҳукми билан Жиноят кодексининг 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми, 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 2-қисми “а,б,в” бандлари, 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми “б” банди билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган. ЖИБ Оҳангарон туман судининг 2015 йил 16 июлдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 3 йил 1 ой 6 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.

Киритилди: 12:49 17.10.2025. Ўқилди: 2039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!