Бугун 19 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Махачев Доғистондаги фермасига қайтиб қўйини боқиши мумкин"

"Махачев Доғистондаги фермасига қайтиб қўйини боқиши мумкин"

Агар Ислам тўрт ҳафтадан кейин Жек Делла Маддаленага қарши чемпионлик жангида мағлубиятга учраса, Топурия Махачев билан жанг қилиш ниятидан воз кечади.

Бу ҳақда испания-грузиялик жангчи Тбилисидаги матбуот анжуманида маълум қилди.

"Агар Ислам ютқазса, Доғистонга қайтиб, ўз фермасида қўй боқиши мумкин. Мабодо у ғалаба қозонса, мен вазнимни ошираман, бу юз фоизга аниқ!", - деди "El Matador" журналистнинг тегишли саволига жавоб берар экан.

Шунингдек, Топурия, агар Махачев ғалаба қозонса, келаси йилнинг июнь ойида Оқ уйда ўтказиладиган АҚШ Мустақиллигига бағишланган турнирда у билан учрашмоқчи эканлигини ҳам айтди.

Маълумотларга кўра, енгил вазн тоифасида чемпионлик унвонига эга бўлган Илия Топурия келаси йилнинг январь ойида Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган UFC 324 турнирида октагонга қайтади.

Ислам Махачев ва Жек Делла Маддалена эса 15 ноябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган рақамланган оқшомда ўзаро тўқнаш келади.

Киритилди: 23:45 18.10.2025. Ўқилди: 1343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!