Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Наманганда 22 минг доллар эвазига ишни битириб бермоқчи бўлган амалдорлар қўлга тушди (видео)

Наманганда 22 минг доллар эвазига ишни битириб бермоқчи бўлган амалдорлар қўлга тушди (видео)

Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг икки нафар бош мутахассиси ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга тегишли бўлган, Янги Наманган туманида жойлашган 2 қаватли нотурар бинонинг қурилиш рухсатномаси, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳа ҳужжатларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 22 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, жорий йилнинг март ойида 7 минг доллар олишган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда улардан бири қолган 15 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, иккинчи бош мутахассис ҳам процессуал тартибда қўлга олинди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 07:07. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!