Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Мюнхен конференциясига учаётган АҚШ Давлат котибининг самолёти техник носозликка учради

Мюнхен конференциясига учаётган АҚШ Давлат котибининг самолёти техник носозликка учради

Мюнхен конференциясига учаётган АҚШ Давлат котибининг самолёти техник носозликлар туфайли базага қайтди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Бортида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Сенатнинг ташқи алоқалар қўмитаси раиси Жим Риш бўлган самолёт Мэриленд штатидаги Эндрюс ҳаво кучлари базасига қайтди.

Агентлик хабарига кўра, муаммо самолёт салонининг олд ойнасида пайдо бўлган, у самолёт ҳавога кўтарилганидан бир ярим соат ўтгач аниқланган.

"Марко Рубио Мюнхен конференциясига бошқа самолётда учади. Аммо у Украина президенти Володимир Зеленский ва АҚШ вице-президенти Ж.Д.Вэнс билан 14 феврал куни бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашувда қатнашадими ёки йўқми, номаълум", деб ёзмоқда Associated Press.

Киритилди: 18:08 14.02.2025. Ўқилди: 1051 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!