Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Мьянмада содир бўлган портлаш оқибатида 40 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди

Мьянмада содир бўлган портлаш оқибатида 40 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди

Мьянманинг шимоли-шарқидаги Намкхам шаҳрида содир бўлган кучли портлаш оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлди ва 74 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, портлаш кончилик саноатида ишлатиладиган портловчи моддалар сақланаётган деб тахмин қилинган бинода содир бўлган.

"Якшанба куни Мьянманинг шимоли-шарқидаги бинода портлаш содир бўлди, унда дастлабки маълумотларга кўра, кончилик саноатида ишлатиладиган портловчи моддалар сақланаётган эди... Воқеа жойига етиб келган қутқарув ходими вайроналар остидан 46 кишининг, жумладан, олти бола жасади топилганини маълум қилди... Унинг сўзларига кўра, жароҳатланганларнинг 74 нафари касалхоналарга олиб кетилган", дейилади агентлик ҳисоботида.

Киритилди: Бугун 10:11. Ўқилди: 239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!