Мянмада бир неча минг маҳбус учун амнистия эълон қилинди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Мянма ҳарбий ҳукумати Буюк Британиядан мустақилликка эришилганининг 77 йиллиги муносабати билан оммавий амнистия доирасида 6000 га яқин маҳбусни озод қилади.
Қайд этилишича, улардан 5864 нафар маҳбус Мянма фуқаролари ва 180 нафари депортация қилинадиган чет эл фуқароларидир.