Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Мухолифатчи Тихановский озод этилди

Мухолифатчи Тихановский озод этилди

“Сергей Тихановский озод қилинди. Бу АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Кит Келлоггнинг Минскка қилган ташрифи фонидп амалга ошди”, — деб ёзади “Наша Ніва” нашри.

“Страна для жизни” канали асосчиси ва 2020 йилги намойишларнинг бош қатнашчиларидан бири бўлган Тихановский Беларусдаги сайловлар олдидан қўлга олинган эди. У қамоқда беш йилдан ортиқ вақт ўтказди.

2020 йилда блогер қўлга олинганидан сўнг, унинг рафиқаси Светлана Тихановская президентликка номзод сифатида иштирок этди. Намойишлар ва уларнинг шафқатсиз бостирилиши ортидан у Беларусдан чиқиб кетди.

ОАВ Келлог ташрифини Украина бўйича музокара жараёнини жадаллаштиришга уриниш сифатида талқин қилмоқда.

Озод этилганликка оид фото ва видеоларни Тихановская ўзининг телеграм-каналида эълон қилди.

“14 нафар сиёсий маҳбус озод этилди”, — дея хабар берди у.

Киритилди: 21:05 21.06.2025. Ўқилди: 1360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!