29 май куни Тошкентдаги "Ҳумо Арена" мажмуасида WBC Eurasia профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Аввал хабар берганимиздек, турнирнинг марказий жангида ўзбекистонлик профессионал боксчи, супер енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев рингга кўтарилади. 31 ёшли Муроджонга турнир доирасида Венесуэла вакили Эгли Москеда рақиб бўлади.
Ташкилотчилар жангни расман тасдиқлашди.
Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев фаолияти давомида ҳозиргача 16 та жанг ўтказиб, 14 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган. 30 яшар Москеда ҳисобида эса 27 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.