Проф бокснинг иккинчи энг енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги ҳақида маълумот берилди.
У март ойида рингга қайтишни режалаштирмоқда.
"Худо хоҳласа, ишончингизни оқлайман. Ўзимга ваъда бердим. Албатта кучли бўлиб қайтаман, Ин Ша Аллоҳ", дейди боксчимиз.
Маълумот учун, 31 ёшли Муроджон Аҳмадалиев фаолияти давомида 16 та жангда иштирок этиб, 14 ғалаба ва 2 мағлубият расмийлаштирган. У сўнгги жангини 2025 йил сентябрь ойида япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берганди.