"Манчестер Сити" таркиб борасида жиддий муаммоларга дуч келмоқда.
Якшанба куни "шаҳарликлар" "Челси"га қарши баҳс олиб борди (1:1). Ўйин давомида икки муҳим ҳимоячи - Йошко Гвардиол ва Рубен Диаш жароҳат олди. Шу тариқа, энди Хосеп Гвардиола бирданига 9 футболчидан фойдалана олмайди, дея хабар бермоқда City Xtra. Рўйхатда Севио, Оскар Бобб, Жон Стоунс, Нико Гонсалес, Матео Ковачич, Раян Аит-Нури ва Омар Мармуш ҳам бор. Аит-Нури ва Мармуш Африка кубоги учун ўз терма жамоаларига жўнаб кетган.
7 январь куни "Манчестер Сити" Премьер-лиганинг 21-тури доирасида ўз майдонида "Брайтон"га қарши баҳс олиб боради.