Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Украина вице-президенти: "Украинани ҳозирда фақат қабристонлар бирлаштириб турибди"

Украина вице-президенти: "Украинани ҳозирда фақат қабристонлар бирлаштириб турибди"

Ҳозирда украиналикларни бирлаштирган ягона нарса қабристондир. Бу ҳақда 7 январь куни Украина бош вазирининг тикланиш масалалари бўйича ўринбосари Алексей Кулеба "Иқтисодиёт ҳақиқаси" нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Ҳозирда мамлакатимизни бирлаштириб турган ягона нарса қабристондир", — деди у журналистнинг бугунги кунда мамлакат ҳудудларини нима бирлаштириши мумкинлиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан.

Унинг қўшимча қилишича, бунинг учун тўлиқ жавобгарлик Украина ҳукумати зиммасида.

Аввалроқ, 2 декабрь куни Кулеба Украинага тактик жиҳатдан мағлуб бўлишини башорат қилганди. Унинг фикрича, мамлакат ўта оғир даврни кутмоқда, бунда қийин ҳақиқатлар билан юзма-юз келишга тўғри келади.

Киритилди: 19:00 07.01.2026. Ўқилди: 1531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!