Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Россия АҚШга қарши ўз сувости кемасини юбордими?

Россия АҚШга қарши ўз сувости кемасини юбордими?

Россия АҚШ Венесуэла соҳилларида қўлга олишга уринган ва таъқиб этаётган танкерни кузатиб бориш учун ўз сувости кемасини юборди, деб хабар бермоқда WSJ.

Газетанинг АҚШ расмийсига таяниб хабар беришича, Россия бўш нефт танкерини кузатиб бориш мақсадида сувости кемасини юборган. Аввал Bella 1 (ҳозирги номи Маrinera) номи билан танилган танкер Вашингтон томонидан Венесуэла яқинида санкциялар остидаги нефт танкерларига қарши жорий этилган блокадани четлаб ўтишга уринган.

"Кема Венесуэлада тўхтаб, нефт юклай олмаган. Танкер бўш бўлишига қарамай, АҚШ соҳил қўриқлаш хизмати уни Атлантика океанида таъқиб қилишда давом этмоқда. Ҳозирда у Исландиядан тахминан 450 км жанубда бўлиб, Шимолий денгиз томон ҳаракатланмоқда", дея ёзмоқда The Wall Street Journal.

Киритилди: 21:37 07.01.2026. Ўқилди: 2078 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!