Бугун 6 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Игор Сергеев Эронда қанча маош олади?

Игор Сергеев Эронда қанча маош олади?

Ўтган мавсумни "Пахтакор"да ўтказган Игор Сергеев фаолиятини Эронда давом эттиришга яқин турибди.

Эронлик инсайдер Ҳатам Ширализадеҳнинг сўзларига кўра, Сергеев якшанба, яъни 4 январь куни тиббий кўрикдан ўтади. Шундан кейин трансфер расман эълон қилинади.

Сергеев билан 1.5 йиллик шартнома имзоланиши кутилмоқда. 18 ой учун "Персеполис" Игорга 1,5 миллион АҚШ доллари тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоада яна бир легионеримиз Остон Ўрунов ҳаракат қилади. Шунингдек, Ҳожиакбар Алижонов ҳам форсларнинг асосий мақсадига айлангани ҳақида хабарлар бор.

Киритилди: 23:48 04.01.2026. Ўқилди: 10661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!