Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Муҳташам юз йил» сериали юлдузи бошқа сериалда суратга тушмаслигини айтди

«Муҳташам юз йил» сериали юлдузи бошқа сериалда суратга тушмаслигини айтди

Дунёга машҳур туркиялик актриса Нур Феттаҳўғлу карьераси билан боғлиқ режалари ҳақида бўлишди. Актрисанинг сўзларига кўра, сериалда суратга тушиш нияти йўқ. 

Маълумотларга кўра, актриса карьерасини суратга олиш майдончаларида давом эттиришга амин эмас. Унинг учун театрлаштирилган томошалар сериалларда ишлашдан кўра яхшироқ.

«Яқинда рақамли платформа билан ишлаш учун шартнома имзоладим. Аммо бу фильм ҳам, сериал ҳам эмас. У театрлаштирилган томоша бўлади. Ўйлайманки, бу менинг фаолиятимдаги янги босқичга айланади», — дейди юлдуз.

Маълумот учун, актриса ўзбек телетомошабинларига «Муҳташам юз йил», «Бобил» ва «Опа-сингил қизлари» каби сериаллардаги образлари билан яхши таниш.

Киритилди: 18:50 03.12.2020. Ўқилди: 3760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!