ИИВ Киберхавсизлик маркази “Фейсбук” ҳамда “Телеграм” ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг видеотасвирига махсус дастур ёрдамида қайта ишлов берилган фейк видеохабарлар тарқалгани ҳақида маълум қилди.
Қайд этилишича, фейк хабарларни виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатмоқда. Унда мазкур “Телеграм” канал пулга муҳтож инсонларга ёрдам беради дея таъкидланиб, ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига 17 миллион сўм ваъда қилинади. Видеода муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг интервьюсига рус тилида фейк маълумотлар монтаж қилинган.
“17.000.000 сум для каждого жителя Узбекистана” мазмунидаги хабарларга ишонманг. Ушбу хабарлар ёлғон!”, дейилади хабарда.