Туркия қисман тан олинган Косовога аввалроқ НАТО томонидан талаб қилинган махсус кучлар батальонини топширишни якунлади. Бу ҳақда Туркия миллий мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлигига қарашли А-400М самолёти Косовода хизмат қиладиган 65-механиклаштирилган пиёдалар бригадасининг командо батальонини жойлаштириш доирасида иккинчи ва учинчи гуруҳ парвозларини муваффақиятли якунлади”, — деб ёзади “ТАСС”.
5 июн куни НАТО қисман тан олинган Косовога қўшимча иттифоқ кучлари (КФОР) кела бошлаганини эълон қилди.
Қайд этилишича, турк батальонлари Косовода “керак бўлганича” қолади.