Портлаш Афғонистоннинг Балх вилояти маркази, мамлакат шимолида жойлашган Мозори Шариф шаҳридаги масжид яқинида содир бўлди.
Бу ҳақда Etilaatroz нашри хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, камида бир киши ҳалок бўлган, яна уч киши яраланган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш олдиндан ўрнатилган портловчи қурилманинг портлаши натижасида содир бўлган.