Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Моуриньо «Реал»га қайтишга тайёрми? Мураббий жавоб берди

A A A
Моуриньо «Реал»га қайтишга тайёрми? Мураббий жавоб берди

«Фенербахче» бош мураббийи Жозе Моуриньо келажакда «Реал»га қайтишга тайёрми ёки йўқлигини айтди.

Португалиялик мутахассис 2010-2013 йилларда «Лос-Бланкос»ни бошқарган. Унинг қўл остида жамоа 2011/12 йилги мавсумда Испания чемпиони бўлди.

«Мен ҳар доим «Реал Мадрид»нинг ашаддий мухлиси бўлиб қоламан. Уларда ҳозир дунёдаги энг яхши мураббий бор, дўстим Карло. У яхши ишлаяпти. Келажакда ҳаммаси улар қандай мураббийни кўришни хоҳлашларига боғлиқ бўлади. Клуб Хаби Алонсодек катта салоҳиятга эга ёш мутахассисни қидирадими ёки жамоа бошқарувига бошқача ёндошадиган тажрибали мураббийни таклиф қилмоқчими», - дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтиради «Cadena SER».

Киритилди: 20:18 11.12.2024. Ўқилди: 1088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!