Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Моуриньо "ПСЖ"ни бошқаришга рози бўлди

Моуриньо "ПСЖ"ни бошқаришга рози бўлди

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо агар сўнгги таклиф тушса, "ПСЖ"ни бошқаришга рози бўлди, деб хабар беради L'Equipe.

Аввалроқ, 60 ёшли мутахассис "ПСЖ"да Кристоф Галтьенинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар қаторида эканлиги хабар қилинганди.

Моуриньо “Рома”ни 2021 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. 36 турдан кейин римликлар 60 очко билан А Серияда олтинчи ўринда бормоқда.

Қолаверса, “Рома” Европа лигаси финалига чиқди. Моуриньо шогирдлари у ерда “Севилья” билан куч синашади. Ўйин 31 май куни Будапештда бўлиб ўтади.

Киритилди: 14:59 25.05.2023. Ўқилди: 1814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!