Европа ўт очишни тўхтатиш ниқоби остида Украинани қуроллантирмоқчи, деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.
Бу ҳақда у Арманистон ТИВ раҳбари Арарат Мирзоян билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Ғарбда ўт очишни тўхтатиш деганда "Украина мудофаа позицияларини мустаҳкамлаши" учун Киевни қайта қуроллантириш имконияти назарда тутилмоқда.
"Бундан ташқари, ўт очишни сўзсиз тўхтатишга чақирувлар бир неча йил давомида Европа Иттифоқи ва НАТО аъзолари томонидан илгари сурилган мутлақо бошқача позициядан сўнг янграмоқда: Украина Россиядан кучлироқ позицияларга эга бўлмагунча музокаралар олиб борилмайди ва умуман Россия стратегик мағлубиятга учрамагунча музокаралар олиб борилмайди," - дея Лавровнинг сўзларини келтиради ТАСС.