Москвадаги Қизил майдонда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган парад бошланди
Парадда нафақат Россия президенти Владимир Путин, балки деярли 30 давлат етакчилари, жумладан Хитой, Бразилия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Венесуэла, Словакия ва Сербия раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.
Шунингдек, парадда бошқа давлатларнинг ҳарбий хизматчилари ҳам қатнашади. Қизил майдондан Хитой, Вьетнам, Миср, Ўзбекистон, Мўғулистон ва Мянма каби 13 мамлакатнинг ҳарбий бўлинмалари қатнашади.