Шимолий Корея ҳарбийлари 9 май куни Москвада Ғалаба куни парадида иштирок этади Япониянинг NHK телеканали Россиядаги манбаларга таяниб, пайшанба куни хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Шимолий Корея ҳарбийларининг парадда иштирок этиши "аллақачон ҳал қилинган."
Бундан ташқари, NHK дипломатик манбалардан иқтибос келтирган ҳолда, Шимолий Корея ҳарбий гуруҳи август ойида Москвада бўлиб ўтадиган мусиқий тадбирда чиқиш қилишини айтди.