Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Москвада мусулмон футболи лигаси ташкил этилди

Москвада мусулмон футболи лигаси ташкил этилди

Москвада UMMA LEAGUE футболи лигаси ташкил этилди. Унинг мақсади – турли мусулмон жамоалари ва турнирларини ягона диний лойиҳа форматига бирлаштириб, пойтахтда мусулмон футболи лигасини барпо этиш.

«Муҳим жиҳат шундаки, барча иштирокчилар лига қоидаларига амал қилишлари керак. Масалан, дресс-кодга риоя этиш: авратни очиш мумкин эмас. Ҳақоратли сўз ишлатиш ҳам қатъиян тақиқланган – бунинг учун ўйинчи огоҳлантирилади ёки бир нечта ўйинга дисквалификация қилинади», — деди лига раҳбари Ринат Каюмов.

Каюмовнинг айтишича, ҳозирда 14 та жамоани ўз ичига олган ташкилотнинг расмий рўйхатдан ўтказиш жараёни кетмоқда. Лигада мусулмонлар билан бирга бошқа дин вакиллари ҳам қатнашиши мумкин. Лойиҳада фақат ҳаваскорлар иштирок этади – профессионал футболчиларга ўйинларда қатнашишга рухсат берилмайди, аммо улар меҳмон сифатида маслаҳатчи ёки мураббий сифатида иштирок этишлари мумкин.

Киритилди: 10:11 30.09.2025. Ўқилди: 1023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!