RT манбаларига кўра, навбатдаги алмашувда Россия Украинага 501 нафар ҳарбий хизматчининг жасадини топширган.
Эвазига эса ҳалок бўлган 31 нафар россиялик жангчининг жасадини қабул қилиб олинган.
"Ҳозиргина навбатдаги жасад алмашинуви якунланди. Биз Украинага 501 та жасадни бердик. 31 та жасад ватанга қайтарилди," - деб ёзди "Комсомолская правда" газетасининг ҳарбий мухбири Александр Котс "Макс"да.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта давлатлар жорий йилнинг апрель ойи бошида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашган эди. Ўшанда айирбошлаш 1000 га 41 формуласи бўйича амалга оширилган.