Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Москва ва Берлин ўртасидаги кескинлик. Россия элчиси чақирилди

A A A
Москва ва Берлин ўртасидаги кескинлик. Россия элчиси чақирилди

Россиянинг Германиядаги элчиси Сергей Нечаев Германиянинг АРД ижтимоий-ҳуқуқий телеканали ходимларининг Россиядан чиқариб юборилиши муносабати билан Германия ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда 28 ноябрь, пайшанба куни АФП хабар берди.

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок АРД журналистларининг Россиядан чиқариб юборилишини «мақбул эмас» деб атади ва Россия томони бунинг учун фойдаланган асос «шунчаки нотўғри ва ёлғон,» деб ёзади АФП. Нашрга кўра, Бербок Москвани «ёлғон даъволардан фойдаланган ҳолда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда» айблади.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова 27 ноябрь куни бўлиб ўтган брифингда Германиянинг АРД телеканали ходимлари Франк Айшманн ва Свен Феллер Россияда ишлаш учун аккредитациядан маҳрум этилгани ва мамлакатдан чиқариб юборилгани ҳақида маълум қилди.

Киритилди: 23:23 28.11.2024. Ўқилди: 5346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!