"Биз бу баёнот ортида нима турганини тушунмоқчимиз - 50 кун. Олдин 24 соат ҳам дейилди, 100 кун ҳам дейилди. Биз буларнинг ҳаммасидан ўтдик ва АҚШ президентини аслида қандай сабаблар бунга ундаётганини тушунишни истаймиз", - деди Сергей Лавров.
Лавровнинг бошқа баёнотлари:
▪️Россия санкцияларга дош бераяпти ва ҳамкорлари ўз савдо мажбуриятларидан воз кечади дей ўйламайди.
▪️Трамп Европа Иттифоқи ва НАТО томонидан кучли босим остида. Улар эса Зеленскийни қуроллантириш тарафдори.
▪️ЕИ АҚШни Россияга қарши янги санкциялар домига тортишга ҳаракат қилмоқда, аммо улардан фақат ўзлари зарар кўради.
▪️АҚШ Истанбул музокараларида Россия позициясини жуда яхши билади; бу формат ҳали тугамаган.
▪️Киевнинг "Истанбул музокаралари тугагани" ҳақидаги баёнотлари Украинанинг музокарага тайёр эмаслигини кўрсатади.
▪️Агар Украина музокаралар 3-раунди санасини белгилашга рози бўлганида, эҳтимол Трамп келишув учун 50 эмас, 30 кун ҳақида гапирган бўларди.
Душанба куни АҚШ президенти ультиматум шаклида Москвага тинчлик битимини имзолаш учун 50 кун муддат эълон қилган эди. Акс ҳолда Россияга 100% импорт божи, Россия ҳамкорларига ҳам божлар ваъда берган эди.