Бугун 7 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Москва аэропортида Uzbekistan Airways самолёти шикастланди

Москва аэропортида Uzbekistan Airways самолёти шикастланди

5 март куни Россия пойтахти Москва шаҳрининг «Внуково» аэропортида Uzbekistan Airways самолёти шикастланди. Бу ҳақда Aviaincidents хабар берди.

Қайд қилинишича, Тошкент–Москва рейсини амалга оширган Boeing 787 самолётидан телескопик трап олинаётганда корпусда тирналиш ва букилиш содир бўлган. Самолётнинг техник ҳолати баҳоланмоқда.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси хабарига кўра, 5 март куни HY612 рейси (Внуково (Москва) – Тошкент йўналиши) «техник сабабларга кўра мажбурий равишда бекор қилинган».

Таъкидланишича, йўловчилар 2025 йил 5 март ва 6 март кунлари авиакомпания томонидан амалга ошириладиган муқобил рейслар орқали жўнатилади. Кутиш даврида йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилган.

Киритилди: 18:00 06.03.2025. Ўқилди: 1444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!