Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади

Модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади

✔️ Фармонга кўра, республика миқёсида ёшлар ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақалари ғолиблари қўшимча равишда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмаси билан тақдирланиши белгиланди.

💸 2027 йил 1 январгача тадбиркорлар томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхоналар учун қуйидаги миқдорларда 1 марталик субсидия ажратилади:

🔸 I тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун –
10 млн сўм;

🔸 II тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун – 7 млн сўм;

🔸 III тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун – 5 млн сўм.

❇️ 2028 йил 1 январгача тиббий туризм кластерларининг туризм йўналишидаги ходимлари малакасини ошириш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

📌 2030 йил 1 январгача тиббий туризм кластерларининг хизматлари халқаро туризм ва тиббиёт ярмаркалари ҳамда кўргазмаларида тарғиб қилинади.

🏛 2025 йил 1 июндан туризм соҳасига оид барча давлат электрон тизим ва платформалари Миллий туризм ягона платформаси доирасида ишлаб чиқилади.

🏢 2025 йил якунига қадар Самарқанд шаҳрида “Ипак йўлида туризм” тематик офиси ташкил этилади.

Киритилди: 10:56 20.05.2025. Ўқилди: 516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!