Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Михаил Саакашвили қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Михаил Саакашвили қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили давлат маблағларини талон-торож қилиш иши бўйича 9 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

У 2009-2012 йилларда давлат муҳофаза хизмати маблағларидан шахсий эҳтиёжлари учун бир неча миллион доллар сарфлаганликда айбланган.

Тбилиси шаҳар суди томонидан унга давлат пулларини кийим-кечак, ўғлининг ўқиши, машина ижараси, косметик муолажаларга сарфланган деган айблов қўйилди.

“Эхо Кавказа” нашрининг ёзишича, жазони ҳисоблаш собиқ президент ҳибсга олинган кун — 2021 йил 1 октябрдан бошланади. Шу билан бирга, собиқ президентга қарши “мухолифат митингини тарқатиш” ва “чегарани ноқонуний кесиб” ўтиш айбловлари бўйича суд жараёнлари давом этмоқда.

Бундан ташқари, Саакашвили банкир Сандро Гиргвлианининг қотилларини афв этиш ва депутат Валери Гелашвилини калтаклаш иши бўйича олти йиллик қамоқ жазосини ҳам ўтамоқда.

Киритилди: 12:00 12.03.2025. Ўқилди: 1155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!